Бухорода йўл ҳаракати қоидасини бузган автобус ҳайдовчилари жазоланди
Бухоро шаҳрида йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчилар жазоланди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.
Бош бошқармага кўра, ижтимоий тармоқларда шаҳарнинг марказий кўчаларидан бирида «Isuzu» русумли иккита йўловчи ташувчи автобус йўл ҳаракати қоидаларининг 31-бандида белгиланган талабларга амал қилмасдан, светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланганлиги ҳолати акс этган видео-лавҳа тарқалган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳар бир ҳайдовчига нисбатан БҲМнинг 2 баравари – 490 000 сўм жарима жазоси қўлланган.
Мавзуга доир:
- Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқлаган тадбиркорлар жарима суммасининг қанча миқдорини олиши очиқланди
- «Сурхондарёда ЙПХ ходими ҳайдовчига куч ишлатди» сарлавҳаси остида тарқалган видеога изоҳ берилди
- Шаҳрисабзда ЙПХ ходими машинасида одам уриб юборгани тўғрисидаги хабарга изоҳ берилди — видео
- Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигидаги жарималар камайтирилиши мумкин