«Ҳафта ўртасида бирор вазирни пойтахтда кўрсам, уни ишдан бўшатаман» – Президент вазирлар иш кунлари вилоятда ишлашини айтди

Шавкат Мирзиёев бундан буён вазирлар иш кунлари ҳудудларда ишлашини айтган. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

Фото: President.uz

Таъкидланишича, 10 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент вазирлар фаолиятининг янги тартибини эълон қилган. Унга кўра, энди вазирлар иш кунлари вилоятларда ишлайди,  фақат шанба-якшанба кунлари пойтахтда қолиши мумкин. Давлат раҳбари вазирлар фақат Тошкент эмас, балки бутун республикага хизмат қилишини таъкидлаган.

«Душанба куни улар Бош вазир билан учрашув ўтказади, ҳисоботларни тақдим этади, ҳафта давомида иш режасини тузиб, вилоятларга боради. Фақат шанба ва якшанба кунлари уларга Тошкентда қолишга рухсат берилади. Якшанба куни уйда дам олишади, фарзанд ва набиралари тарбияси билан шуғулланишади, душанбадан бошлаб яна вилоятларга кетишади. Aгар ҳафта ўртасида бирор вазирни пойтахтда кўрсам, уни ишдан бўшатаман», – деган президент.

Мавзуга доир:

Янгиликлар