Қозоғистонда ҳарорат -20 даражагача тушиши кутилмоқда

Қозоғистоннинг Остона шаҳрида яқин 7 кун ичида, 11 мартдан 17 мартгача қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди.

11 март куни Остонада қор ёғиши кутилмоқда. Ўртача ҳарорат 10 даража совуқ бўлади. Кундузи 5 даража совуқ, лекин кечаси ҳарорат 16 даража совуққача тушиши кутилмоқда.

12 март куни пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғмайди. Ҳарорат 15 даража совуқ атрофида бўлади. Максимал ҳарорат 7 даража совуқ, минимал -19 даражагача тушади. 13 март куни шаҳарда яна булутли ҳаво кузатилади. Ўртача ҳарорат 14 даража совуқ атрофида, кундузи -7, кечаси эса 19 даража совуқ бўлиши мумкин.

14 март куни синоптиклар яна булутли, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлишини прогноз қилмоқда. Ўртача ҳаво ҳарорати 12 даража совуқ, максимал -8 ва минимум -20 даражагача тушиши мумкин.

15 март куни ҳаво булутли бўлади. Ўртача кунлик ҳаво ҳарорати 8 даража совуқ бўлади. Кундузи ҳаво -5 даражагача илийди, кечаси эса -10 даражагача совиб кетади.

16 март куни Остонада ўртача ҳарорат 7 даража совуқ, максимал ҳарорат -4 даража, минимал -11 даражагача бўлади. 17 март куни синоптикларнинг хабар беришича, ҳаво булутли бўлади. Ўртача ҳаво ҳарорати 9 даража совуқ бўлади. Ҳаво -3 даражагача исиши мумкин, лекин кечаси 16 даражагача пасаяди.

Янгиликлар