Хоразмда кучли ёмғир оқибатида 5 та туман аҳолиси «светсиз» қолди

Хорезм вилоятида соат 12:15 да юз бераётган кучли ёмғир оқибатида 6-10 кВли 41 та электр узатиш тармоғи 78 МВт қувват билан авариявий ўчган.

Бунинг натижасида, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа, Қўшкўпир ва Янгиариқ туманлари истеъмолчилари қисман (12 минг 500 та) ва кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.

Ҳозирги вақтда ноқулай об-ҳаво (кучли ёмғир ва шамол) шароитига қарамай, махсус бригадалар томонидан ушбу носозлик бартараф этилмоқда.

Янгиликлар