Индонезияда сув тошқини оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Ғарбий Суматра (Индонезия) ҳудудида содир бўлган сув тошқини оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Табиий офатлар билан курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш агентлиги вакили Мухарриндо Идван ҳалок бўлганларнинг катта қисми Пессисир-Селатан округида топилганини айтди.

«У ерда умумий миқдорда 16 та жасад топилди, яна 7 та одам бедарак йўқолган. Қолган қурбонлар Париаман округида топилди», – қўшиб ўтди у.

Аниқлик киритилишича, кучли оқим 16 та кўприкни барбод қилган, йўлларни ёпиб қўйган ва уйларни кўчириб юборган, бу жабрланганларга ёрдам кўрсатиш имконини чекламоқда.

Янгиликлар