Ўзбекистонда тақиқланган оздирувчи маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасаси Ўзбекистонда тақиқланган, бироқ интернет орқали онлайн сотилаётган оздирувчи маҳсулотларнинг рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудида реализация қилиш ва сақлаш тақиқланади:

  • Reborn Ultimate
  • Lipotrim Ultra
  • «Сексуальная фигура»
  • Al-Sheikh
  • Fatzorb
  • Fatzorb Ultra
  • Fatzorb Plus
  • Spirulina
  • Arabic
  • Reduksin Layt
  • Kod S
  • Shafran diet
  • Gold Puma
  • «Блокатор жира»
  • Hot pepper
  • «Ферментаиз»
  • «Липоксин для похудения»
  • «Куаймый Extra»
  • Slim ultra (Samyun Wan)

Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний йўллар билан кириб келган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ашёвий далил сифатида олинган ушбу маҳсулотларнинг таркибида сибутрамин моддаси мавжудлиги аниқланган.

Янгиликлар