Европа иттифоқининг иқлим ўзгаришидан кўрадиган зарари €1 трлн.дан ошиши мумкин

2100 йилга келиб Европа мамлакатларининг иқлим ўзгаришидан кўрадиган йиллик иқтисодий зарари €1 трлн.дан ошиши мумкин. Бу ҳақда Европа атроф-муҳит агентлиги маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.

Аниқлик киритилишича, юз минглаб одамлар экстремал иссиқ ҳарорат қурбонига айланишади.

«Европада ҳарорат сайёранинг бошқа ҳудудларига нисбатан тахминан икки баравар ошиб бормоқда ҳамда иқлимий хатарлар унинг энергетика ва саноат хавфсизлиги, экотизимлари, инфратузилмаси, сув манбалари, молиявий барқарорлиги ва аҳоли соғлиғига таҳдид солади. Ушбу хатарларнинг кўплари хавфли даражагача етиб келди ҳамда ткзкор ва аниқ қарорларсиз ҳалокатга олиб келиши мумкин», – дейилган хабарда.

Мутахассислар 2050 йилга келиб Европада ҳарорат 3 даражага, юзйиллик сўнггига келиб 7 даражага ошиши мумкинлигини айтишмоқда.

Янгиликлар