Наманганда салкам 1 млрд сўмлик зарар келтирган криптоферма аниқланди

Наманган вилоятининг Наманган туманида яширин криптоферма аниқланди, хабар берди Бош прокуратура қошидаги Департамент матбуот хизмати.

Аниқлик киритилишича, «Элатон» маҳалласида яшовчи фуқаро А.К. ўз ҳовлисида майнинг қурилмасини ноқонуний улаган ва уни умумий фойдаланиш тармоғига бириктирган.

«Етказилган зарар 938,2 млн сўмга баҳоланмоқда», – дейилган хабарда.

Жиноят кодексининг 169 моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар