Ўзбекистонда 11 июнь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 11 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди.

Хабарга кўра, республиканинг барча вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади, 12–17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21–23 даража, кундузи 33–35 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим туманларда дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15–20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15 даража, кундузи 22–27 даража бўлади.

Янгиликлар