Бутун Тошкент бўйлаб Art Fest-2022

Ўзбекистонда илк бор, 6 июнь куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида «Tashkent Art Fest-2022» рассомчилик ва санъат фестивали старт олиб, унда кўпгина ёш, иқтидорли рассомлар иштирок этишди. Фестиваль сўнггида конкурс ғолибларини ажойиб мукофотлар, яъни Абу-Дабидаги Луврга, Москвадаги Третяковский галереяси ёки Нукус шаҳридаги Савитский музейига саёҳатлар кутмоқда.

«Tashkent Art Fest-2022» — бу Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган жуда кенг қамровли рассомчилик ва санъат фестивалидир. 6-дан 9 июнгача пойтахтимизнинг 100 дан ортиқ кутилмаган жойларида турли хил рассомлик кўргазмалари бўлиб ўтди. Фестиваль халқаро аэропорт, метрополитен, Nest One биносининг чўққисида, пойтахтимиз боғ ва сайилгоҳларида, меҳмонхона ва 50 га яқин ресторанлар каби ноодатий жойларда бўлиб ўтди. Ушбу кўргазмаларда пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари нафақат рассомларнинг тайёр асарини, балки шу жойлардан илҳомланиб ёрқин расмларнинг яратилиш жараёнини ҳам томоша қилишди.

10 июнь куни ботаника боғининг қоқ марказида расм чизиш бўйича танлов ўтказилди. Танловда кутилган 250 нафар иштирокчи ўрнига 700 дан ортиқ турли хил ёшдаги ва турли хил муассасалардан рассомлар иштирок этишди. Бундай кўп иштирокчилар сони ташкилотчилар учун ҳам кутилмаган эди. Топшириқ эса содда – «Тошкент», яъни пойтахт ҳақидаги таассуротни қоғозда акс эттириш. Асарларнинг яратилиши жури аъзолари томонидан назорат қилинди. Айнан шу ерда «Tashkent Art Fest-2022» доирасидаги ёрқин таассуротлар туғилди.

Фестивалда Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаб-интернати ўқувчилари, Ўзбекистон бадиий Академия аъзолари, П.Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари иштирок этишди.
Илк бор ўтказилаётган рассомлик ва санъат фестивали якунига бағишлаб 11 ва 12 июнь кунлари соат 10:00 дан 22:00 гача Ўзбекистоннинг иқтидорли рассомларининг 1000 дан ортиқ асарлари кўргазмалари, турли хил совринли танловлар, болалар учун қўл иши ҳунарлари ва кўпгина бошқа қизиқарли тадбирлар ўтказилади.

12 июнь куни «Голубые Купола» сайилгоҳида танлов ғолиблари тантанали равишда тақдирланадилар. Танлов натижаларига кўра 3-ўрин учун ғолибга график планшет, 2-ўрин учун – Нукус шаҳрига икки кишилик саёҳат ва Савитский номидаги санъат музейи бўйлаб экскурция, 1-ўрин учун Москва шаҳрига икки кишилик уч кун саёҳат ва Третяковский Галереяси бўйлаб экскурция. Бу ҳали ҳаммаси эмас, гран-при соҳиби учун Абу-Дабига 2 кишилик уч кун саёҳат ва Лувр рассомлик музейи бўйлаб экскурция тақдим этилади. Бундан ташқари турли хилдаги номинация ғолиблари учун сертификат ва совғалар берилади. Маросимда катта гала-концерт эса фестивалга якун ясайди.

Фестиваль мобайнида Ўзбекистонда санъат кутилганидан анча юқори баҳолаши яққол кўриниб турди. Фестивалда санъатдан роҳатланиб, унинг оғушида яшайдиган кўпгина ёшлар қатнашишди. Ушбу фестиваль бизга нима берди? Фестиваль бизга санъат шайдоларини, ўз ишининг профессионалларини, шу соҳада таълим олаётган талаба ва ўқувчиларни кўрсатди. Кўзларида олов учқуни ёниб турган рассомларнинг санъатга бўлган муҳаббатидан таъсирланган фестиваль ташкилотчилари ушбу лойиҳани пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлари учун ҳар йили ўтказишга қарор қилишди.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Янгиликлар