Фарғонада ОИТС юқтирган аёл фоҳишалик билан шуғулланиб юргани маълум бўлди

Фарғона вилоятида орттирилган иммунитет танқислиги синдромига чалинган аёл фоҳишалик билан шуғулланиб юргани аниқланди.

Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Ёзёвон тумани ИИБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Ёзёвон туманида яшовчи М.А. исмли аёл яшаш хонадонида ғаразли ва паст ниятларда эркак ва М.Х. исмли аёлнинг жинсий эҳтиёжларини қондириши учун 150 000 сўм пул эвазига шароит яратиб бергани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ИИБ ходимлари томонидан ўрганиш олиб борилганида М.Х. исмли аёл 2016 йилдан буён ОИТСга қарши курашиш марказида «Д» назоратда бўлиб, ОИВ инфекциясига чалинганини билиб туриб, бетартиб жинсий ҳаёт кечириб юргани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан фуқаро М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми билан, М.Х.га нисбатан эса 113-модданинг 4-қисми билан айб эълон қилиниб, М.Х. процессуал тартибда ушланган.

Янгиликлар