Наманган вилояти 2020 йил III чорагида ахборот ва киберхавфсизлик бўйича республикада биринчи ўринни эгаллади

Киберхавфсизлик маркази томонидан давлат органлари ва ташкилотларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш рейтинги аниқланди. Унга кўра Наманган вилояти 87,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, 9 октябрь куни 2020 йилнинг III чораги бўйича мониторинг натижалари эълон қилинди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари орасида Наманган вилояти ҳокимлиги энг юқори баллни тўплаб, мазкур рейтингда 87,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Барча 116 та давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўртасида эса учинчи поғонадан жой олди.

Мониторингда давлат органларида ахборот коммуникасия технологиялари соҳасини ривожлантиришдаги ташкилий масалалар:

  • дастурлар, расмий сайтлар, техник тадбирлар, кадрлар тайёргарлиги ва бошқа тадбирлар, ахборот тизимлари;
  •  жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотлар базаси ахборот хавфсизлиги, инфратузилма;
  • интернет, компютерлаштириш, ахборотлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича амалга оширилган ишлар рейтингли баҳоланади ҳамда камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар бериб борилади.

Aввалроқ Қоракўлда 19 та фан дастуридан иборат «ИТ-марказ» очилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар