Пахтачи туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти 1 ҳафтага тўхтатилади

Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти 1 ҳафтага тўхтатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизамти хабар берди.

Маълум қилинишича, 12 октябрь, душанба кунидан бошлаб 1 ҳафта давомида «Тадбиркор», «Гулистон», «Фай», «Қоратепа», «Миркан» ва «Бодой» маҳаллаларида истеъмол суви узилади. Қайд этилишича, мазкур қарор янги сув тармоғи ва ушбу маҳаллалар янги сув тагмоғига ўтказилиши муносабати билан қабул қилинган.

«Юқоридаги номлари келтирилган маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар сув таъминоти тиклангунча сув ғамлаб қўйилиши сўралади. Шу вақт оралиғида транспортлар орқали сув етказиш чоралари кўрилади», дейилади хабарда.

Бундан аввал Самарқанд шаҳрида ўтган 8 ой давомида 1,5 миллион метр куб ичимлик сув ишлаб чиқарилгани ва Наманганнинг айрим ҳудудларида 5 октябрь куни сув таъминоти вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Бомраҳага 3,6 километрдан ичимлик суви тортилиши ҳамда Булунғурда 157 миллион сўмга қурилган сув иншооти фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар