Самарқандда 12 октябрь куни ҳаво илиқ бўлади

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 12 октябрь, душанба куни Самарқанд вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Халқ сўзи»

Маълум қилинишича, Самарқандда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4—6 даража илиқ, кундузи 19—21 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 15—20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 17—22 даража илиқ бўлади.

Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 13—18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар