Кун қаҳрамони: Сабина Бекмуродова — фото

Сабина (Эльмира) Бекмуродовани «Tabloid» кун қаҳрамони сифатида эълон қилди.

Сабина Бекмуродова Давлат санъат институтини тамомлаган. У журналистик фаолиятини 2009 йил «НТТ» нодавлат-нотижорат телеканалида мухбир сифатида бошлаган. 2010–2013 йилларда «Форум-ТВ» телеканали муҳарририга айланган. 2013–2016 йиллар давомида Сабина Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясининг «Ижтимоий медиа-маҳсулотларини тайёрлаш ва жойлаштириш» лойиҳасига раҳбарлик қилган.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

Сабина ҳозирда энергетика вазирининг ахборот масалалари бўйича маслаҳатчиси, шунингдек, вазирлик матбуот котиби сифатида фаолият юритади.  Сабина Энергетика вазирлигида у ер ташкил этилганидан бери ишлайди.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

Бунгача — 2019 йил февраль ойида вазирлик ташкил этилгунга қадар — «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзатом» агентлиги каби ташкилотларнинг ахборот хизмати гуруҳи таркибида ишлаган. Ҳозирда Энергетика вазирлиги ушбу ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

Сабинанинг фаолияти Энергетика вазирлигининг ахборот сиёсатини юритишдан иборат. Сабинадан онлайн оммавий ахборот воситалари, телевидение, радио ва босма ОАВ журналистлари билан доимий яқин алоқада бўлиш талаб этилади.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

«Ҳаётимда энг муҳим икки нарса бор: оила ва иш. Шунинг учун мен ишдан бўш вақтимни ўзимнинг севимли оиламга, болаларимга ва турмуш ўртоғимга бағишлайман. Ҳар қандай инсон ҳаёти учун энг муҳим жараён бу фарзандларини тарбиялаш жараёнидир», — дейди Сабина.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

У муттасил ўз устида ишлаб боришни ният қилган. Унинг фикрича, ҳар доим вазирлик мутахассислари ва матбуот хизмати қилаётган ишлар аудитория учун фойдали бўлиши керак.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

«Ўзингиз учун ишда муносиб жой топганингизда, сўралган талабларга жавоб бера олганингизда сиз яқинларингизнинг ҳурматини ҳис қиласиз. Қачонки оилада бахтли бўлсангиз, ишингиз ҳам самаралироқ бўлади. Бу тушунчаларни бир-биридан ажратиш мумкин эмас. Оила ва касб — улар бир-бирига чамбарчас боғлиқ», — дейди кун қаҳрамони.

Фото: Instagram/ @sabina_sagadeeva

Янгиликлар