Ўзбекистонда тадбиркорлар ҳисоб рақами очиш имкониятига эга банклар сони маълум бўлди
Ўзбекистонда тадбиркор бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда 30 та тижорат банкларда ҳисоб рақами очиш имконияти мавжуд. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.
Хабарга кўра, композит давлат хизматлари кўрсатилишининг йўлга қўйилиши билан 15 дан ортиқ ҳужжат қисқариб, 4 та идорага боришга чек қўйилди. Ушбу хизматдан бугунги кунга қадар 100 мингга яқин фуқаро фойдаланган.
Қайд этилишича, эндиликда бизнесни рўйхатдан ўтказиш билан бир вақтда 30 та тижорат банкларда ҳисобрақам очиш имконияти мавжуд. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ходимларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш, шунингдек, электрон рақамли имзо олиш ҳам мумкин бўлади.
Мавзуга доир: Ўн ой давомида 300 мингга яқин хизмат кўрсатилган Қаршидаги Давлат хизматлари маркази — суратларда
Шунингдек, давлат хизмати учун тўлов қилишдаги муаммоларни бартараф этиш учун марказларда pay.davxizmat.uz электрон тўлов тизими орқали нақд пул қабул қилиш механизми жорий этилган. Давлат хизматлари кўрсатилишининг хар бир босқичида тўланган пул маблағлари ҳақидаги маълумот мурожаат муаллифларининг телефон рақамларига sms-хабар тарзида келади.
Aввалроқ Ўзбекистонда тадбиркорлар давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ФҲДЁ томонидан бериладиган гувоҳномаларга қандай ўзгартириш киритилгани айтилган.