Ўзбекистонда Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл қурилади

Ўзбекистонда Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл қуриш лойиҳаси илгари сурилди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 12 январь куни Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди раислигида онлайн шаклда ўтказилган «Глобал Жануб овози» саммити ялпи мажлисида қайд этди.

Таъкидланишича, Афғонистон орқали Ҳинд океанига чиқадиган темир йўл «Шимол-Жануб» халқаро йўлаги доирасида амалга оширилиб, Марказий ва Жанубий Осиё ўзаро боғлиқлигини кучайтиришга қаратилади.

Ўзбекистон етакчиси ҳамкорларни ушбу муҳим лойиҳада иштирок этишга чақирди.

Шунингдек, глобал миқёсда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Мирзиёев Ўзбекистон илгари сураётган Афғонистон муаммосини ҳал этиш бўйича халқаро мулоқот гуруҳини шакллантириш таклифини қўллаб-қувватлашга ҳам чорлади.

Янгиликлар