Умра визалари муддати узайтирилмоқда

Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар–Рабиъа мусулмонларни хурсанд қиладиган хабарни очиқлаб, ҳожилар сони шартларсиз ёки ёшни чегараламаган ҳолда, 1444 ҳижрий йилги Ҳаж мавсумида коронавирус тарқалишидан олдинги ҳолатига қайтарилишини маълум қилди.

Шунингдек «Эспо ал-Ҳаж» Ҳаж ва Умра хизматлари конференцияси ва кўргазмаси очилиши маросимида умрачиларни тўла суғурта қилиш тўловлари тахминан 23,5 долларга ва ҳожиларни суғурта қилиш тўловлари тахминан 7,73 долларга пасайтирилишини ҳам билдирди.

Вазир подшоҳлик Маккадаги ҳарамни кенгайтиришга алоқадор инфраструктурани бунёд этишга жами 53,33 млрд доллардан зиёд маблағ сарфлаганини кўрсатиб ўтди. Бу тарихдаги энг катта қурилиш лойиҳасига айланди.

Раҳмон меҳмонларига хизмат кўрсатадиган подшоҳликдаги энг катта аэропорт, яъни Жиддадаги «Подшоҳ Абдулазиз» номидаги халқаро аэропорт бунёд этилди. Қурилиш ишларига 10,67 млрд доллардан зиёд маблағ сарфланди. Макка ал–Мукаррама ва Мадина ал–Мунавварани боғлайдиган Икки муқаддас масжид темирйўли қурилишиг 17,07 млрд доллардан зиёд маблағ ишлатилди.

Мазкур темирйўл сафар вақтини икки соатга камайтирди. Авваллари йўлга 6 соатдан кўпроқ вақт кетарди.

Вазир ҳожилар сони ёшни чегараламаган ҳолда, коронавирус тарқалишидан олдинги ҳолатига қайтарилиши хушхабарини эълон қилди.

Доктор Тавфиқ бин Фавзон ар–Рабиъа умрачиларга бир қатор енгилликлар берилишига эътиборни қаратиб, улар Умра визаси билан подшоҳликнинг барча ерларига боришлари учун имконият яратилганини билдирди. Айни вақтда бошқа турдаги визаларни олганларга Умра маноцикларини адо этишга рухсат берилишини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек Умра визалари муддати 30 кундан 90 кунга узайтирилмоқда. Бошқа томондан «Нусук» платформаси ишга туширилиб, 24 соат ичида электрон виза олиш имконияти яратилди.

Янгиликлар