«Мени тинч қўйинглар» — Муниса Ризаева шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларни бермасликни сўради — видео

Муниса Ризаева шахсий ҳаёти ҳақидаги саволларга жавоб берди. Бу ҳақда TBLD.UZ хабар берди.


Хабарга кўра, 11 февраль куни тунда ҳонанда Муниса Ризаева ўзининг Instagram ижтимоий тармоғида обуначилари учун жонли эфир ўтказган. Мухлислар унинг «Ёмғир» хитини жонли ижро этишини сўрашган, хонанда дарҳол ижро этиб берган.

Қисқа намойишдан сўнг, обуначилардан бири Муниса Ризаеванинг шахсий ҳаёти ҳақида савол берди.
«Эрим йўқ, куёвим йўқ, тўйим ҳам бўлмаган! Жонимга тегиб кетдинглар, мени тинч қўйинглар», — қўшиқчи кескин муносабат билдирди.

Хонанда бу каби саволлар жаҳлини чиқаришини бир неча бор таъкидлаган.

Янгиликлар