Ички ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон ички ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.

 

Айтилишича, Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига Нажмиддин Тўрахўжаев тайинланди.

У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётганди.

Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Тергов департаменти бошлиғи лавозимига эса Яҳёжон Абдулҳақов тайинланди.

У бунга қадар Андижон вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.