«Халқ ҳокимларни сайлашга тайёр, ҳокимлар сайланишга тайёр эмас» — Расул Кушербаев

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев «Гаплашамиз» лойиҳасида ҳоким ва депутатлар сайланиши ҳақида ўз фикрини билдирган. 

Фото: upl.uz

Журналист интервьюда халқ қачон ҳокимларни сайлов йўли билан ўзлари тайинлашга тайёр бўлади деган саволга жавоб бўлишади.

«Ким айтди тайёр эмас деб, мен халқни сайлов йўли билан тайёр эмас деб ўйламайман. Аксинча ҳокимлар сайлов йўли билан сайланишга тайёр эмас деб ҳисоблайман. Улар ишончни йўқотиб кўйишган ва менга овоз беришармикин деб қўрқишади. Сайлашга ҳали халқимиз тайёр эмас деган гапни айтган инсон аслида қўрқади. Қанақасига халқ тайёр бўлмаслиги мумкин? Қачонки одам ҳайвонлар орасида яшаган бўлса, ёввойи бўлиб туриб, сайлов нима, одам нима тушунмайдиган бўлса, сайлашга тайёр бўлмаслиги мумкин. Халқ тайёр, фақатгина уларга руҳсат берадган одамлар тайёр эмас», — деди Расул Кушербаев.

 

Янгиликлар