Самарқандда «Nexia» каналга ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Самарқанд туманида 8 май куни «Nexia» каналга ағдарилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди.

Маълум бўлишича, воқеа соат 02:40 атрофида туманнинг Бадал МФЙ ҳудудида содир бўлган. Аниқланишича, «Nexia» автомобили ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувни йўқотган ва каналга ағдарилган.

Машинанинг олд ўриндиқларидаги ҳайдовчи ва йўловчи сувдан чиқишга улгурган, орқада ўтирган 3 фуқаро: 15, 16 ҳамда 29 ёшли йигитлар ҳалок бўлган. Уларнинг икки нафари мактаб ўқувчиси бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар