Ўзбекистонда 12 сентябрь куни 578 кишида коронавирус аниқланди. 6 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 850 (+129) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 12 сентябрь куни 578 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 297 таси Тошкент шаҳрида, 162 таси Тошкент вилоятида, 53 таси Самарқанд вилоятида, 21 таси Aндижон вилоятида, 20 таси Хоразм вилоятида, 8 таси Бухоро вилоятида, 7 таси Қашқадарё вилоятида, 5 таси Сурхондарё вилоятида, 3 таси Навоий вилоятида ҳамда 2 таси Фарғона вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 386 нафарга етди. 12 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 4 нафар ҳамда Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 69 ёшли В.Т. (эркак) вафот этди.
    Иккинчи ўлим: Паркент туманида яшаган 65 ёшли М.Н. (аёл) вафот этди.
    Учинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 75 ёшли М.М. (аёл) вафот этди.
    Тўртинчи ўлим: Сергели туманида яшаган 61 ёшли Ф.М. (аёл) вафот этди.
    Бешинчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 62 ёшли A.Ш. (эркак) вафот этди.
    Олтинчи ўлим: Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли A.Х. (эркак) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳри, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Бухоро, Aндижон, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона ҳамда Хоразм вилоятларида жами 488 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 850 нафар бемордан 43 511 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 953 нафар бемордан 475 нафари оғир, 231 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Aввалроқ Ўзбекистонда 11 сентябрь куни 593 кишида коронавирус аниқланган. 7 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар