Ўзбекистонда 11 сентябрь куни 593 кишида коронавирус аниқланди. 7 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 11 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 272 (+112) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Кунлик касалланишлар

Мамлакатда 11 сентябрь куни 593 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кунлик касалланиш ҳолатларининг 264 таси Тошкент шаҳрида, 182 таси Тошкент вилоятида, 62 таси Наманган вилоятида, 47 таси Самарқанд вилоятида, 14 таси Aндижон вилоятида, 6 таси Қорақалпоғистон Республикасида, 6 таси Қашқадарё вилоятида, 5 таси Фарғона вилоятида, 5 таси Хоразм вилоятида, 2 таси Навоий вилоятида қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари

Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 380 нафарга етди. 11 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 5 нафар, Тошкент вилоятида 1 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 1 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

  • Биринчи ўлим: Қашқадарё вилоятида яшаган 54 ёшли A.Ж. (эркак) вафот этди.
    Иккинчи ўлим: Тошкент шаҳрида яшаган 37 ёшли Ш.Г. (аёл) вафот этди.
    Учинчи ўлим: Паркент туманида яшаган 62 ёшли Х.A. (эркак) вафот этди.
    Тўртинчи ўлим: Шайхонтоҳур туманида яшаган 49 ёшли З.Д. (аёл) вафот этди.
    Бешинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Б.A. (аёл) вафот этди.
    Олтинчи ўлим: Мирзо Улуғбек туманида яшаган 78 ёшли О.Ф. (аёл) вафот этди.
    Еттинчи ўлим: Учтепа туманида яшаган 60 ёшли Д.Т. (эркак) вафот этди.

Кунлик соғайганлар

Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Aндижон, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида жами 468 нафар бемор соғайган.

Мамлакатдаги вазият

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 46 272 нафар бемордан 43 023 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 869 нафар бемордан 475 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 10 сентябрь куни 749 кишида коронавирус аниқланган. 7 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар