Ўзбекистонда 10 сентябрь куни 749 кишида коронавирус аниқланди. Тошкентда 7 нафар бемор вафот этди
Ўзбекистонда 10 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 45 679 (+206) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Кунлик касалланишлар
Мамлакатда 10 сентябрь куни 749 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кунлик касалланган беморларнинг 510 нафари Тошкент шаҳрида, 186 нафари Тошкент вилоятида, 16 нафари Самарқанд вилоятида, 9 нафари Наманган вилоятида, 9 нафари Aндижон вилоятида, 8 нафари Хоразм вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида, 5 нафари Сурхондарё вилоятида ҳамда 1 нафари Қорақалпоғистонда аниқланган.
Ўлим ҳолатлари
Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 373 нафарга етди. 10 сентябрь куни Тошкент вилоятида 4, Тошкент шаҳрида эса 3 нафар, жами 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
- Биринчи ўлим: Зангиота туманида яшаган 79 ёшли С.Ж. (аёл) вафот этди.
- Иккинчи ўлим: Олмазор туманида яшаган 70 ёшли Б.Д. (эркак) вафот этди.
- Учинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 61 ёшли Х.Ф. (эркак) вафот этди.
- Тўртинчи ўлим: Оҳангарон шаҳрида яшаган 46 ёшли С.Т. (эркак) вафот этди.
- Бешинчи ўлим: Юнусобод туманида яшаган 81 ёшли Т.К. (аёл) вафот этди.
- Олтинчи ўлим: Оҳангарон туманида яшаган 60 ёшли Ж.Х. (аёл) вафот этди.
- Еттинчи ўлим: Оҳангарон туманида яшаган 76 ёшли Қ.Х. (аёл) вафот этди.
Кунлик соғайганлар
Кун давомида Тошкент шаҳрида 206 нафар, Тошкент вилоятида 98 нафар, Самарқанд вилоятида 11 нафар, Наманган вилоятида 10 нафар, Бухоро вилоятида 5 нафар, Сурхондарё вилоятида ҳам 5 нафар, Aндижон вилоятида 4 нафар, Қашқадарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистонда 1 нафар — жами 343 бемор тузалди.
Мамлакатдаги вазият
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 45 679 нафар бемордан 42 555 нафари тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Aйни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2751 нафар бемордан 439 нафари оғир, 219 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни Ўзбекистонда 512 кишида коронавирус аниқланган. 6 нафар бемор вафот этган.