Наманган шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқ тайинланди

Ғайбуллаев Аюбхон Турғунович Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Аюбхон Ғайбуллаев 1968 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1996 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳамда 2005 йили Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1989 йилдан Наманган станцияси ресторани қандолатчиси лавозимидан бошлаган. 1992 йилдан 2018 йилга қадар Давлат солиқ инспекциясининг турли лавозимларида ишлаб келган. 2018 йилдан то ҳозирга қадар Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Аюбхон Ғайбуллаев Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси раисининг 461-сонли буйриғи билан Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ёрдамчи тайинланганди. Шунингдек, Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани хабар қилинганди.

Янгиликлар