Наманган вилояти ҳокимига янги ёрдамчи тайинланди

Аҳмаджон Мамажонов Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақовга ёрдамчи қилиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Аҳмаджон Мамажонов 1989 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2011 йилда Наманган шаҳридаги «Аджама» компаниясида менежерликдан бошлаган. 2013—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимлиги иш юритувчи-кадрлар инспектори, шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси бўлиб ишлаган. 2019—2020 йилларда Наманган шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси бўлган. 2020 йил 18 майдан ҳозирга қадар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ёрдамчиси бўлиб ишлаб келаётганди.

Аҳмаджон Мамаджанов вилоят ҳокимининг 2020 йил 5 октябрдаги фармойиши билан Наманган вилояти ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланган.

Аввалроқ Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаётган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинланганди. Шавкат Aбдураззоқов Фарғона вилоятига ҳоким қилиб тайинланган Хайрулло Бозоровнинг ўрнини эгаллаган.

Янгиликлар