Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилоятиниинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар берди.

Фото: «ЎзА»

Маълум қилинишича, бугун, 25 сентябрь куни, Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва бош вазир Абдулла Арипов иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган, унда ташкилий масала кўрилган. Йиғилиш давомида Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

Фото: «ЎзА»

Фото: «ЎзА»

Аввалроқ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Aбдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Шуҳрат Ғаниев Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилаётгани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар