Фотогалерея: Наманган ва Фарғона вилоятларига янги ҳоким тайинланди
Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими, вилоятнинг аввалги ҳокими Хайрулло Бозоров эса Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланди.
Маълумотларга кўра, Наманган вилояти ҳокимлиги мажлислар залида 25 сентябрь куни фаоллар йиғилиши бўлиб ўтган. Унда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов қатнашган.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. Шу вақтгача Наманган вилоятига ҳокимлик қилиб келган Хайрулло Бозоров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани тўғрисидаги Президент фармони ўқиб эшиттирилган.
Давлат раҳбари фармони билан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келган Шавкатжон Абдураззақов Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.
Йиғилиш якунида янги тайинланган ҳоким Шавкатжон Абдураззақов Фарғонага ҳоким бўлиб кетаётган Хайрулла Бозоровга тўн кийдирган.