Самарқанд вилоятига янги бош архитектор тайинланди
Қурилиш вазирлигининг буйруғига асосан 12 октябрь куни Мирзоев Ҳаёт Фазлиддинович Самарқанд вилоят Қурилиш Бош бошқармаси ўринбосари — вилоят бош архитектори этиб тайинланди. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Таъкидланишича, вилоят бош архитектори вазифасида ишлаб келган Бобур Элмуродов Қурилиш вазирлигига ишга ўтганлиги муносабати билан бу вазифани Сайфиддин Нарзиқулов бажариб келаётган эди.
Хабарга кўра, Қурилиш вазирлиги томонидан соҳа ходимларининг ишчанлигини ошириш мақсадида вилоятнинг шаҳар ва туман қурилиш бўлимларига замонавий компьютер, принтер ва бошқа техникалар берилди.
Aввалроқ Пахтачи тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.