Пахтачи тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти Пахтачи тумани ҳокимига молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Ҳакимов Вохид Умирқулович 9 октябрь кунидан Пахтачи туман ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. У мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан аввал Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар ва Самарқанд шаҳрига янги бош имом-хатиб тайинлангани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига янги бош врач ҳамда Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасига бошлиқ тайинлангани маълум қилинди.