Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар берди.
Маълум қилинишича, Бозоров Дадахон Бердимуродович вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, у 2020 йилнинг 20 июлдаги бошқарма бошлиғи лавозими тайинлангандан буён ушбу лавозимга вакант бўлиб турган эди.
Тайинловга қадар Дадахон Бозоров вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари котибияти бош мутахассиси вазифасида ишлаган.
Аввалроқ Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.