Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинланди

Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига Абдуллаханова Мухтарама раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, ушбу тайинлов Марказий Кенгаш раиси Акмал Жумабоевнинг 24 сентябрдаги фармойиши билан амалга оширилган.

Абдуллаханова Мухтарама 1993 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2018 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини, 2020 йилда ушбу олийгоҳнинг магистратурасини жаҳон сиёсати, халқаро муносабатлар ва ташқи сиёсат мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ёшлар иттифоқи Учтепа туман Кенгаши Таълим муассасалари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси, «Камалак» болалар ташкилоти раиси, Иттифоқнинг Тошкент шаҳар Кенгаши Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мудири лавозимларида ишлаган.

У шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш аппарати Халқаро алоқалар ва лойиҳалар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланган эди.

Шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги РиштонЎзбекистонФурқат, Уйчи, Ромитан тумани бўлимларига раҳбар тайинлангани хабар қилинган.

Янгиликлар