Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғига ўринбосар тайинланди

Мирзатов Бахтиёр Тохирович Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Мирзатов Бахтиёр 1991 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 2014 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини, 2016 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг магистратурасини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг Тадбиркорлик лойиҳалари маркази координатори, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази директорининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

У 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги РиштонЎзбекистонФурқат, Уйчи, Ромитан тумани бўлимларига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Янгиликлар