Ёшлар ишлари агентлиги Ромитан туман бўлимига раҳбар тайинланди

Шерзод Омонов 21 cентябрь, душанба куни Ёшлар ишлари агентлиги Ромитан туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шерзод Омонов шу кунгача «Ёшлар — келажагимиз» жамғармаси Ромитан тумани филиали раҳбари сифатида фаолият юритган. 1992 йил 5 майда Ромитан туманида туғилган, маълумоти олий. 2017 йилда Бухоро давлат университетини битирган.

Маълумот учун, Шерзод Омонов иш фаолиятини 2012 йил Когон шаҳар «Олтин тола» очиқ акциядорлик жамияти Қоровулбозор пахта тайёрлов маскани ишчиси вазифасидан бошлаган. Когон шаҳар «Олтин тола» очиқ акциядорлик жамияти Қоровулбозор пахта тайёрлов маскани классификатори (2017—2018), Ромитан тумани ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Уйчи ва Ғиждувон туманлари бўлимига раҳбарлар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар