Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон туман бўлимига раҳбар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги Бухоро вилояти Ғиждувон туман бўлимида тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ғиждувон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бобомурод Очилов Ёшлар ишлари агентлиги Ғиждувон туман бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Очилов Бобомурод шу кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ғиждувон туман кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Бухоро вилоятида Ёшлар ишлари агентлигига раҳбар тайинлангани хабар қилинган эди.

Шуниингдек, Самарқанднинг бир қатор туманларида Ёшлар ишлари агентлиги, Наманган ва Самарқанд вилояти бошқармасига ва Қўрғонтепа, Шаҳрихон туманларига янги раҳбарлар тайинланган эди.

Янгиликлар