Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ тайинланди
Ҳусан Тўхтаев Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Бунга қадар Ҳусан Тўхтаев Самарқанд давлат университети ёшлари етакчиси эди. Энди у вилоят ёшларига бошчилик қилади.
Маълумот учун, 30 июнь куни Президент фармони билан ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширувчи янги орган — Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилган эди.
Аввалроқ Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигига директор этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.