Шаҳрихон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига янги раҳбар тайинланди

Aндижон вилояти Шаҳрихон тумани Ёшлар ишлари агентлиги бўлимига Иқболжон Худойбердиев раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Иқболжон Худойбердиев 1989 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. У 2010 йилда Фарғона политехника институти бино ва иншоотлар қурилиши йўналишини тамомлаган.

Тайинлангунга қадар Худойбердиев 2018 йилдан «Ватанпарвар» ташкилоти Шаҳрихон автомобиль мактабида маънавият ва ёшлар билан ишлаш бўйича раҳбар ўринбосари вазифасида ишлаган. Шунингдек, 2010 йилда «SDK Group And» хорижий корхонасида катта уста вазифасида, 2013—2015 йилларда «Камолот» туман кенгашида, 2015—2018 йилларда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси туман кенгашида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасига янги мудир, Бухоро вилоятига янги ҳоким, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар, Ромитанга янги прокурор, Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи, Бухоро вилояти Ёшлар ишлари агентлигига янги раҳбар ҳамда AОКA Наманган вилояти бошқармасига раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.