Бухоро вилоятига янги ҳоким тайинланди

Бухоро вилояти ҳокимлиги мажлислар залида 28 август, жума куни фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Президентнинг тегишли фармонига биноан, Фарҳод Бақоевич Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фарҳод Умаров
Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари, Олий Мажлис Сенати аъзолари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, вилоят корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

У бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.

Президент Администрацияси раҳбари Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи, давлат ва жамоат арбоби Карим Камоловнинг вафоти нафақат бухороликлар, балки бутун мамалат учун катта йўқотиш бўлганини таъкидлади.

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот учун, Карим Камолов «Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган.

Коронавирусга чалинган Карим Камолов 22 август куни вафот этган эди. Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг таъзия маросимида қатнашиб, унинг қабрини зиёрат қилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муза Ерниязов қабрини зиёрат қилган эди.

Янгиликлар