Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг қабрини зиёрат қилди (фото)

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Бухоро шаҳрига жўнаб кетган эди. Президент 23 август куни «Ҳазрати Имом» қабристонига ташриф буюриб, Карим Камолов қабрини зиёрат қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Ўзининг 47 йиллик фаолияти давомида Карим Камолов чинакам раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан улкан ҳурмат қозонгани, Бухоронинг ҳар томонлама ривожланиши ва обод бўлишига катта ҳисса қўшгани таъкидланди», — дейилади хабарда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Коронавирусга чалинган Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов 22 август, шанба куни вафот этган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, Карим Камолов«Дўстлик» ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари билан мукофотланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Карим Камоловнинг таъзия маросимида қатнашиш учун Бухорога жўнаб кетгани хабар қилинди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муза Ерниязов қабрини зиёрат қилган эди.

 

Янгиликлар