Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Одилжон Умаров бошқа ишга ўтаётганлиги сабабли вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Cоғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Фото: Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғига асосан Ҳусан Мамажонов вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланди. У шу кунга қадар Фарғона шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Қайд этилишича, 52 ёшли Ҳусан Мамажонов 1993 йилда Aндижон давлат тиббиёт институтини тамомлаб, тиббиёт тизимида турли вазифаларда, хусусан, вазирликнинг Фарғона вилояти бўйича соғлиқни сақлаш бошқармасида Назорат инспекцияси бошлиғи, шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи лавозимларида ҳам ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти халқ таълими бошқармасига янги мудир тайинлангани ҳамда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар