Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Маҳмуд Абдижалиев Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, адлия вазирининг буйруғи билан Маҳмуд Абдижалиев Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Маҳмуд Абдижалиев шу кунга қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Судьялар олий кенгашига янги раҳбар тайинланган эди.