Жомбой тумани ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

Муқаддасова Гавҳархон Нодирхоновна Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимига маслаҳатчи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Жомбой тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туман ҳокимининг 2 сентябрдаги фармойишига мувофиқ Муқаддасова Гавҳархон маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Маълумот учун, Гавҳархон Муқаддасова 1990 йилда туғилган. Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти ҳамда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. У туман ҳокимлигида турли вазифаларда фаолият юритиб келган.

Аввалроқ Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар, Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинган.

Янгиликлар