Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори билан Темиров Шерали Абдихалилович 2020 йил 5 август кунидан бошлаб вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Темиров Шерали маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича фаолият олиб боради.

Аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасига бошлиқ тайинлангани, Булунғур туманида ҳокимнинг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси тайинлангани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар