Самарқанд вилояти статистика бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасининг буйруғига асосан, Сидиқов Толиб Искандарович Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълумот учун, Толиб Сидиқов 1983 йил Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган. Олий маълумотли, 2006 йили Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти Иқтисодиёт факультетини тамомлаган.

Толиб Сиддиқов ўз иш фаолиятини 2004—2006 йилларда коллежда ўқитувчи, 2006—2007 йиллар театрда ҳисобчи, 2007—2011 йиллар Самарқанд вилояти статистика бошқармасида 1-тоифали мутахассисдан бўлим бошлиғининг ўринбосари, 2011—2014 йилларда Самарқанд шаҳар статистика бўлими бошлиғи, 2014—2019 йиллар Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2019 йилнинг май ойидан мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Давлат статистика қўмитасида фаолият олиб борган.

Аввалроқ Тошкентдаги 7 та туман тиббиёт бирлашмасига янги раҳбарлар тайинлангани, Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Самарқанд қурилиш коллежига янги директор тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар