Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Нарпай тумани ҳокимининг 26 августдаги 1307-Қ-сонли қарорига асосан Хушнуд Жуманов Нарпай тумани ҳокимининг ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасига, Наманган вилоят бошқармасига, Давлат хизматлари агентлиги Aндижон вилояти бошқармасига, Самарқанд қурилиш коллежига, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд бўлимига, Марғилон шаҳар ИИБга янги раҳбар, Булунғур туман, Aндижон шаҳар халқ таълими бўлимларига янги мудир, Ўзбекистон Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар, Самарқанд вилоят ҳокимига янги маслаҳатчи, Косонсой тумани, Булунғур тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.