Марғилон шаҳар ИИБга янги раҳбар тайинланди

Подполковник Ашуров Алишер Анваржонович Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабар берилишича, тайинловга қадар Алишер Ашуров Учкўприк тумани ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, подполковник Нажмиддинов Бахтиёр Раҳимович Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди.

Aввалроқ Жомбой тумани халқ таълими бўлимига Зарифа Юсупова, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига Хуршид Ҳожимқулов мудир этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар