Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига янги мудир тайинланди
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани халқ таълим бўлимига Ҳожиқулов Хуршид Қаҳҳорович мудир этиб тайинланди. Бу ҳақда «Tez News» мухбири хабар берди.
Маълумотларга кўра, Хуршид Ҳожиқулов бунга қадар Самарқанд шаҳар Халқ таълими бўлими мукдири лавозимида, кейинроқ вилоят Халқ таълими бошқармасининг таълим сифати мониторинги бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, янги мудирни тайинлов жараёнида Тойлоқ тумани халқ таълими бўлими фаолиятини таҳлил этилиб, муаммо ва камчиликларга танқидий ёндашган ҳолда таълим сифати ва самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинган.
Аввалроқ Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани ҳақида хабарлар берилганди.
Шунингдек, Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинланди.