Ўзбекистон тумани ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Подполковник Нажмиддинов Бахтиёр Раҳимович Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Ички ишлар бўлимига бошлиқ этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Бахтиёр Нажмиддинов Марғилон шаҳар ИИБ бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Aввалроқ Жомбой тумани халқ таълими бўлимига Зарифа Юсупова, Тойлоқ тумани халқ таълими бўлимига Хуршид Ҳожимқулов мудир этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси раҳбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинди.

Янгиликлар