Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига янги раҳбар тайинланди

Дадабоев Акрамжон Асқаралиевич Андижон шаҳар халқ таълими бўлимига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тайинловга қадар Дадабоев Акрамжон Асқаралиевич Андижон шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар